Аниқланишича, улар аввалдан тил бириктириб, 2025 йил март ойида Тошкент–Термиз йўлининг Чиноз туманидан ўтган қисмида автомобиль йўлини тўсишга уринган. А.О. ижтимоий тармоқ орқали фуқароларни ушбу ҳаракатга чорлаб, одамлар орасида норозилик уйғотишга ҳаракат қилган. Кейинчалик улар йўлни юк машинаси билан тўсиб, тирбандлик юзага келишига сабаб бўлган.

Суд қарорига кўра, А.О. (1992-йилда Тошкент вилоятида туғилган, илгари судланмаган, Instagram’даги Аброр Аҳроржон Ўғли Отажон саҳифаси эгаси) бир нечта моддалар — ҳақорат қилиш, оммавий тартибсизлик уюштириш ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тарқатишда айбдор деб топилиб, 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, Б.Ш. (1985-йилда туғилган, илгари беш марта судланган) ҳам оммавий тартибсизлик уюштиришда айбдор деб топилиб, 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Ҳар икки фуқаро ҳам жазони умумий тартибли колонияда ўтайди. Суд ҳукми устидан қонунда белгиланган тартибда Тошкент вилоят судига шикоят ёки протест бериш мумкинлиги айтилди.