Ташриф учун миннатдорлик билдирган Ш. Умурзоқов Тошкентнинг Жанубий Корея, хусусан, Ассоциация билан кўп йиллик ҳамкорлигига урғу берган ҳолда, пойтахтимиздаги чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги лойиҳалар бўйича ОТБ тендерларида корейс компанияларининг фаол иштирокини таъкидлади.

Ким Чанг Кеон учрашув учун миннатдорлик билдириб, Тошкентга ҳар бир ташрифи уни ўзгаришлар ва янгиланишлар билан ҳайратда қолдиришини, бу эса пойтахт ҳокимлиги ишининг сифати кўрсаткичи эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, делегация банк, молия, энергетика соҳалари, шунингдек, аҳоли кўп бўлган шаҳарлар учун айниқса муҳим бўлган чиқиндиларни бошқариш йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш ниятида.

Меҳмонларга Тошкент шаҳридаги чиқиндиларни йиғиш, саралаш, йўқ қилиш жараёнлари, ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар ва масалалар, бу борадаги қисқа ва узоқ муддатли режалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Пойтахт ҳокимлиги салоҳиятли хорижий инвесторларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.