Қайд этилишича унда турли мулкчилик шаклидаги ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан 38 та иш берувчи ва 3500 нафардан зиёд талаба иштирок этди.

Шунингдек, ушбу тадбирда жорий ўқув йилида университетни тамомлаётган битирувчилар ҳақидаги маълумотлар иш берувчилар эътиборига ҳавола қилинди.

“Карера куни“ ахборот-таништирув тадбири якунлари бўйича иш берувчилар талабалар билан суҳбатлар ўтказиб, уларнинг ишга жойлашиш ва амалиёт ўташ учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида инновацион ҳамкорлик доирасида муаммоли мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ўқув режаларига амалиётчи мутахассислар таклифларини эътиборга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш, талабаларнинг малакавий амалиёти ва тажриба оширишини тизимли равишда ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбир давомида йирик компания вакиллари томонидан маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.