Авиапарвозларда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, генерал-майор Аҳмад Бурханов иштирок этиб, учувчиларнинг манёврларини кузатиб борди.

Тадбирда сўз олганлар соҳа ривожи, ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиликлар хусусида тўхталиб, соҳа фидойиларини касб байрами билан самимий қутлади.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йиллар давомида ҲҲМ қўшинлари ва ҲҲК ўзининг профессионал маҳоратини муваффақиятли тоблаб бормоқда. Шахсий таркиб томонидан янги ва замонавий зенит ракета комплекслари, кўп мақсадли вертолётлар, замонавий ҳарбий-транспорт самолётлари ўзлаштирилди, тактик авиация парки таъмирланди.