Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, иқлими ўзгарувчан, чексиз қумлиқлардан иборат бўлган ҳудудларда биринчи навбатда ҳарбий хизматчиларнинг яшовчанлигини ошириш, қўйилган жанговар вазифани сифатли бажарилишига эришиш мақсадида полигон негизида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини чўл шароитида тайёрлаш маркази яратилиб, унда биринчи 14 кунлик ўқув курсини тамомлаган 48 нафар ҳарбий хизматчига тегишли сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Тадбирда ушбу марказ ҳудудимиз иқлими, релъефи ва табиий шароити билан ҳарбий хизматчиларни чўл ҳудудида яшай олишга ва жанговар вазифаларни сифатли бажаришга ўргатиши билан аҳамиятли экани таъкидланди. Марказда ўрганувчилар томонидан олинган назарий билим ва амалий кўникмалар эндиликда ҳарбий жамоаларда ҳам кенг тарғиб этилади.