“Азия Транс Газ” қўшма корхонаси ташаббуси билан аввалига 8 гектар ерга қайрағоч, жийда ва бошқа иқлимга мос дарахт-буталар экилди. Бунинг учун мутахассислар жалб қилиниб, тупроқни "барҳаёт" қилиш учун био-ўғитлар, биогумуслардан фойдаланилди.

Бу ҳудуд нафақат хушманзара, балки табиий ҳаво тозалайдиган, тупроқни барқарорлаштирувчи ва атроф-муҳитни яхши томонга ўзгартирувчи жонли масканга айланяпти.

Бундай ишлар кўп бўлса, эртанги кун – фарзандларимизнинг нафас олиш муҳити, юртимиз экологик ҳолати ҳам анча яхшиланади.