Туркистон силовсинларининг оёқлари узун, думи калта йирик мушук. Қулоқлари учида қалин тукли попуги бор. Силовсинларнинг йириклари узунлиги 1м, бўйи 60-65 см.гача бўлади. Ранги ўзгарувчан бўлиб, қизғиш малладан сарғиш кулранг тусгача. Думи ва қулоқлари учидаги попуги қора рангда. Силовсин — ўрмон ҳайвони.
Қўриқхона ҳудудини кенг ва игна баргли ўрмонлар эгаллаган. Бу жониворларни эса, дарахтлар бўлмаган баланд тоғларда, қоялар орасида учратиш мумкин. Силовсин якка турмуш тарзини маъқул кўради. Ўзига тегишли тунда ов қиладиган кичик ҳудудини тарк этмайди.
Тунда ов қилиб, кундуз кунлари қоялар орасидаги овлоқ жойларда, йиқилган дарахтлар тагида ётади. Силовсин қоя тошларда, дарахтларда бемалол юради. Унинг узун оёқлари яхши юриш ва чопишга имкон беради. Ўлжасини биринчи уринишда тутолмай қолса, қувлаб етишга ҳаракат қилади.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати