Бу ҳақда Milliy телеканали орқали маълум қилинди.

Ҳодиса 1 апрель куни Бўзсув темирйўл станциясида юз берган. 2009 йилда туғилган ўсмир дўстлари билан вагон устига чиққан ва шу вақтда электр тармоғидаги юқори кучланишли ток урган.

Шифокорлар маълумотига кўра, ўсмир танасининг тахминан 85 фоизи куйган.

Реаниматолог Элёр Абдуназаровнинг айтишича, вагон устида электр ёйи ҳосил бўлиб, аланга чиққан. Оқибатда бемор куйиб, ерга йиқилган ва оғир аҳволда шифохонага олиб келинган.

Ҳозирда ўсмир реанимация бўлимида бўлиб, унга интенсив даволаш чоралари кўрилмоқда. Унинг ҳолати шифокорлар назорати остида экани билдирилди.