Мазкур лойиҳа учун “ARMO GROUP-COMPANY” МЧЖга Сирдарё тумани С.Рахимов СИУ ҳудудидан 2,40 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Лойиҳа доирасида автосаноат ва электротехника тармоқлари, ёш инноватор мактаби, марказлашган сервис центр, ишлаб чиқариш, овқатланиш шаҳобчаси, меҳмонхона, умумий қилиб айтганда "Ёш тадбиркорлар" коворкинг маркази ва “Ёшлар меҳнат гузари” комплекси ташкил қилинади.

Умумий қиймати 12 млрд сўмга тенг бўлган ушбу лойиҳа доирасида 100 та янги иш ўрни яратилади. Йилига 200 нафардан ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш мумкин бўлади. Қурилиш ишлари 2021 йилнинг IV чорагида тўлиқ якунланади.