Қозоғистон автомобил бизнеси ассоциацияси (ҚАБА) маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойида Hyundai ва Kia русумларини ортда қолдирган.
Қозоғистондаги оммабоп автомобиллар 10 талигига аввалгидек Chevrolet Cobalt етакчилик қилмоқда.
Қозоғистон автомобил бозори кенг танловга эга бўлишига қарамай, Chevrolet автомобиллари қозоғистонликлар орасида ўз машҳурлигини сақлаб келмоқда. Айтиш жоизки, Қозоғистонда сотилаётган деярли ҳар учинчи янги автомобил Chevrolet автомобилидир.