Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ва вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Бойсун туманидаги "Дарбанд" ЙПХ масканида рейд тадбирлари ўтказилди.   

"Денов — Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи фуқаро А.Шокир (исм шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги Кобальт русумли автомашина тўхтатилиб унинг юкхонаси текширилганида, жами 182 кг йирик шохли мол гўшти ҳеч қандай ветеринария ҳужжатларисиз Тошкент шаҳрига сотиш учун олиб кетилаётган вақтда тўхтатиб қолинди.

Ушбу гўшт маҳсулотлари Бойсун туман ветеринария бўлими томонидан лаборатория текширувидан ўтказилганида истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

Фуқаро А.Шокирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 109-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.