Комендантлик соати мамлакат ҳудудида 7,5 ой давомида амал қилди.

“Комендантлик соатининг жорий этилиши коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини билан боғлиқ бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққанди. Aммо сўнгги жуда яхши натижалар энди бу чорага зарурат қолдирмаяпти”, — дея бош вазир сўзларини келтиради Euronews.

Французлар 7 ойдан кўпроқ вақт давомида тақишлари шарт бўлган ниқоблар энди фақат бино ичида ва баъзи ҳолатларда, масалан, жамоат жойида ёки навбатда турганида мажбурий ҳисобланади.

Расмийлар аҳолини эмлаш кампаниясида фаол иштирок этишга чақирди. Aйни пайтда Францияда 16,5 миллион киши ҳар иккала дозада эмланган — бу умумий аҳолининг 1/5 қисмидан сал кўпроқдир.

Францияда юқумли касаллик сони сезиларли даражада камайди ва кунига 5 минг нафардан пастга тушиб кетди. Худди шу вақт ичида коронавирусдан 10 тадан кам ўлим қайд этилган. Реанимация бўлимларига ётқизилганлар сони ҳам камайиб бормоқда: ҳозирда 2 минг киши реанимацияда ётган бўлса, апрелда 6 минг кишининг аҳволи ўта оғир эди.