Мисол учун, талабаларнинг информатика бўйича халқаро энг нуфузли мусобақаси — бу йил Сингапурда ўтказилиши керак бўлган Информатика бўйича халқаро олимпиада виртуал майдонга кўчириладиган бўлди.

Олимпиада ташкилий қўмитаси директорининг ўринбосари, Сингапур миллий университети қошидаги Ҳисоблаш муҳандислиги мактаби катта ўқитувчиси доктор Стивен Ҳалимнинг айтишича, мусобақада бу йилги битирувчилар ҳам қатнашиш имкониятига эга бўлади. Мусобақа 13–19 сентябр кунлари онлайн бўлиб ўтади.

— Масофавий режимда олимпиада электрон буюртма тизимидаги рақобатга йўналтирилган минимал вариантга айланади. Саксон саккиз мамлакатдан келган энг яхши тўрт нафар талаба олимпиада онлайн дастурида қатнашади, — деди Стивен Ҳалим. — Беллашувнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳам виртуал ўтказилади. Ҳеч қандай саёҳат ёки меҳмон кутишлар бўлмайди.

Мактаб ўқувчиларининг бу йил Истанбулда бўлиб ўтиши керак бўлган Халқаро кимё олимпиадаси ҳам интернетда ўтказиладиган бўлди. Афсуски, бунинг учун лаборатория ва амалий топшириқлар қурбон қилинади. Талабалар масофадан туриб ёзма назарий ишларни видеокамера остида ёзади.

Бу йил Санкт-Петербургда ташкил этилиши кўзда тутилган Халқаро математика олимпиадаси ҳам масофавий форматда ўтказилади. Иштирокчилар 21-22 сентябрь кунлари ўз мамлакатида туриб, олимпиада топшириқларини бажаради.

— Тўлиқ маълумотлар бу йил 30 июнгача эълон қилинади, — дейилади ташкилий қўмита хабарида. — Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилади, ғолиб ва совриндорларга медаллар юборилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам олимпиадачиларнинг иштироки рақобатбардош турларда қатнашиш учун соғлиғига хавф солмаслиги керак.

Олимпиада ўйинларининг айримлари кейинги йилга қолдирилди. Истанбулда бўлиб ўтадиган Халқаро географика олимпиадаси ва Вилньюсда ўтадиган Жисмоний тарбия олимпиадаси шулар жумласидандир.

Назира МУХТОРОВА тайёрлади.