Уларнинг айтишларича, симптомларсиз коронавирус ташхиси қўйилган беморларда антитаналар тезроқ йўқолади.
Олимлар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 37 та ҳолат ҳамда симптомлар билан касалланган 37 нафар беморни кузатиш натижаларига кўра шундай хулосага келган.
Уларнинг сўларига кўра, «Саккиз ҳафталик кузатувлар мобайнида 81 фоиз симптомларсиз касалларда ҳамда 62 фоиз COVID-19 симптомлари аниқланган беморда антитаналар миқдори камайгани аниқланган».
Қайта қайта касалланиш эҳтимолини вақт кўрсатади. Симптомларсиз оғриган беморларда мустаҳкам иммунитет шаклланмайди. Вақтинчалик иммунитет эса 2-3 ойга етиши мумкин. Олимлар ҳозиргача вируснинг таъсир доирасини ўрганмоқда.