Филиал томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш тизимли йўлга қўйилган. Хусусан, бунинг учун 1 та “MAN”, 19 та “ISUZU” ва 1 та “Газел” русумли автотранспорт воситалари хизмат кўрсатмоқда.

2022 йил мобайнида Тошкент вилоятининг табиий газ етиб бормаган  аҳоли ҳонадонларига жами 6625,590 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан рақамли технологиялар жорий этилгани натижасида истеъмолчиларга етказиб берилган  газ учун ҳисоб-китоблар ID карталар орқали амалга оширилмоқда.

Вилоятда 4 та газ тўлдириш шохобчаси газни қайта ишлаб чиқариш заводларидан келтирилган суюлтирилган углеводород газини тўкиб олиш, сақлаш ва маиший газ баллонларига тўлдириб беришда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритмоқда.

Ходимларнинг меҳнати ва дам олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг илк ҳафтасида аҳолига 48,380 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ва 2023 йилнинг биринчи  чораги мобайнида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига 1650 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.