Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 11 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, унинг натижаларига кўра мазкур мансабдор ишдан бўшатилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Худойбердиевнинг профилактика инспекторларига “300 та маъмурий баённома тузиш” режасини белгилаб бергани акс этган аудио тарқалган эди.

Унда у ходимларга кўчага чиқишни буюргани, дайди шахс топилмаган тақдирда эса қариндоши ёки ўзини ҳам шу тоифага киритиш ҳақида кўрсатма бергани жамоатчиликда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган.