Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи муқаддам ЖКнинг 277-моддаси билан судланган 23 ёшли А.Б. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.Б. жабрланувчи А.А. билан “Телеграм” мессенжерининг «Villa Sun Shine» номли гуруҳида танишган ва унга бегона шахснинг дала ҳовлиси фотосуратларини юбориб, уни арзон нархда ижарага беришини айтиб алдаб, дала ҳовлини олдиндан банд қилиб қўйиш учун А.А.дан 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувидаги банк картасига ўтказдириб олиб, берган ваъдасини бажармаган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Б.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.