Кундуз куни ҳаво бироз булутли бўлади, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +26…+29 даража бўлади.

Дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +10…+15 даражагача, кундуз кунлари +22...+27 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 6 ва 7 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 7 сентябрда баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

6-7 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда: 6 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кеча томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат +24…+29 даража бўлади.

7-8 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +24...+27 даража бўлади.