Агентликнинг хабар беришича, дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 17-22 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 25 даража илиққача бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда: бугун ва дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари 7-9 даража илиқ, кундуз кунлари 19-22 даража илиқ бўлади.