Бироқ иссиқ узоқ вақтга келмади. Эртага республика ҳудудларига жанубий циклон кириши бошланади, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ антитциклон кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, фақат республика шимолида ва шимолий ҳудудларнинг чеккасида ёғингарчилик кутилмайди Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ фонда қор кўринишида давом этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3° совуқ-2° илиқ атрофида бўлади.
Бу даврда кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Бугун ва эртага республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.