Шу йилнинг 7 ноябрда кундузи ҳаво 10-12 даража илиққача, якшанба куни эса 14-17 даражагача, жанубда 18-20 даражагача исийди. Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати кўтарилади, ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат илиқ бўлади. Кучсиз совуқ кечаси ва эрталаб асосан фақат Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида сақланиб туради.

Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 7 ноябрда 10-12 даража илиқ бўлади, 8—9 ноябрда 14-16 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 1-3 даража илиқ бўлади.