Фақат Каспий денгизидан циклон кириб келишида республиканинг шимолида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Сурхондарё вилоятида кечга яқин бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ атрофида бўлади.

Эртага совуқ антитциклон республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ўзбекистонда булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, ҳарорат кундузи 0-5° илиқдан ошмайди.

21-22 январь кунлари совуқ фронт ўтишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Якшанба кунига ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик сақланиб туради. Кечаси совуқ кучаяди ва 0-5° совуқ, шимолда 5-10° совуқ атрофида бўлади, кундузи ҳаво ҳарорати 3-8° илиқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари циклон таъсирида туман ҳосил бўлади.

21-23 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.