Мамлакатимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳарорат 20-25 даража илиқни ташкил қилади.

Эртага совуқ оқим чекинади. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тунда ва эрталаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.

Ҳарорат кечаси 8-11 даражагача пасаяди, кундузи 24-27 даража бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво очиқ бўлади, ҳароратнинг кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари мамлакатимиз шимолида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.