Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Жума кундузи ва кечаси Ўзбекистон ҳудуди совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кундузи 0…-3 даража, шанбага ўтар кечаси −5…−8 даража бўлади.
Шанба кундузи совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва совуқ ҳаво массасларининг таъсири аста-секин кучсизланади. Ҳарорат кундузи 0…+3 даража атрофида бўлади.
Якшанба куни ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилади. Совуқ кечалари 3 даража совуқдан 2 даража илиққача кучсизлашади, кундуз кунлари +5…+8 даражагача исийди.
Фақат Фарғона водийси вилоятларида жума биринчи ярмида баъзи жойларда кучсиз қор ёғади, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида шанбанинг ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
25 январь куни фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларидан ташқари республиканинг айрим жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 24−25 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида жума ва шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Якшанба куни асосан ёмғир кўринишида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи −1…−3 даража бўлади. Шанба куни кечаси −6…−8 даража, кундузи 0…+2 даража бўлади. Якшанба куни кечаси −1…+1 даража, кундузи +5…+7 даража бўлади.