Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келиши давом этади, деб маълумот бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази.

Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келиши ҳисобига 15 октябрь куни беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Кундузги ҳаво ҳарорати ушбу куннинг ўртача меъёрий қийматларидан кўп бўлади ва 26—29 даражани ташкил этади.

Шимол ва чўл ҳудудларда 16 октябрь куни баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.