Аэропорт вакилининг таъкидлашича, аэропорт ҳозирда унинг ҳаво ҳудудида дронлар мавжудлиги сабабли ёпиқ. Матбуот котибининг сўзларига кўра, дронлар туфайли тўртта, жумладан, иккита SAS, битта Norwegian ва битта KLM самолётлари рейслари ўзгартирилган.

“Ольборг аэропорти яқинида дронлар аниқланди, ҳаво ҳудуди ёпиқ. Полиция воқеа жойида, тергов ишлари олиб борилмоқда”, деб хабар берди Шимолий Ютландия полицияси ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь оқшомида номаълум учувчисиз самолётлар Дания ва Норвегия пойтахтлари узра ҳаво ҳудудини бузиб, аэропортларнинг ёпилишига сабаб бўлган эди.

Дания Бош вазири Метте Фредериксен дрон ҳодисасига Россиянинг алоқадорлиги эҳтимолини инкор этмади. У бу ҳужумни мамлакат тарихидаги энг жиддийси деб таърифлади, деб хабар берди korrespondent.net.