Наманган вилояти Норин туманида ҳам дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Ушбу лойиҳа доирасида: 

туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан Навоий  маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини жадаллаштириш мақсадида, “Кўчат экиш” ҳайрия ҳашари ўтказилди.

Ўтказилган ҳашар доирасида жами 2000 минг туп  кўчатлар, шундан 1000 туп  павлония,500 таси Каталпа кўчатлар ҳамда 200 та манзарали каштан (арча, сасна ва бошқа) кўчатлар сектор раҳбарлари томонидан экилди.

Бу каби тадбирлар туманнинг ҳар бир ҳудудларда давом этмоқда, дея хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.