Ўзбекистонда дарёлар аҳволи қандай?

Олий Мажлис ахборот берди Зарафшон дарёси қирғоғида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида ерости сувлари сатҳи 3-4 метргача пасайиши оқибатида дарахтлар қуриб қолмоқда.

– Қорадарё ва Оқдарёда қум ва шағал ноқонуний қазиб олиниши атроф-муҳит, сув ва йўл хўжалиги объектларига салбий таъсир кўрсатган;

– ҳозирги кунда дарёларнинг сув сатҳи 5 метрга пасайиб кетган;

– дарёлар ўзанлари устига қурилган автомобиль йўлларидаги кўприкларнинг таянч устунлари очилиб қолган.