Бахтиёр Худайбердиев 1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент Кимё-технология институти бакалаврияти, 2011 йилда ушбу университетнинг магистратурасини тамомлаган.         

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Марказий лабораториясининг Ренген-спектрал таҳлил лабораторияси 1-тоифали мутахассис сифатида бошлаган.

2013-2019 йй. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Марказий лабораториясининг Рентген-спектрал таҳлил лабораторияси 1-тоифали мутахассис, етакчи мутахассис, бош мутахассис, Заргарлик буюмларини таҳлил (анализ) қилиш лабораторияси мудири сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлган.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати