Атмосфера ҳавосига бензин ёқилғисида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 78 фоиз, пропан, бутан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 57 %, метан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 27 фоиз, электромобилларда эса 0 фоиз зарарли CO2 газини атмосфера ҳавосига ажратади.
Давлат экология қўмитаси Н.Обломурадов таъкидлаганидек, бугун хорижий мамлакатларда синовдан ўтган электромобиллардан мақсадли фойдаланишимиз учун барча шарт-шароитлар мавжуд.
Яқинда Давлат экология қўмитаси биринчилардан бўлиб хизмат машина паркига 10 дона электромобиль харид қилди. Келажакда кўмитанинг барча хизмат машиналарини электромобилларга алмаштириш ва уларни муқобил энергия манбалари ҳисобидан қувватлаш тизимини жорий қилиш режалаштирилган.