Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 359-моддаси ҳамда 0069-24-сон СанҚваН талабларига мувофиқ, йилнинг иссиқ даврида очиқ ҳудудларда ҳаво ҳароратининг 36°С ва ундан юқори бўлиши ўта хавфли (экстремал) меҳнат шароити ҳисобланади.
Шу муносабат билан, Давлат меҳнат инспекцияси қуйидаги талабларга қатъий риоя этилишини талаб қилади:
10:00–17:00 оралиғида очиқ ҳудудларда ҳашарлар, оммавий меҳнат тадбирлари ва бошқа жамоавий ишларни ўтказмаслик.
Зарур ишларни имкон қадар эрталаб соат 10:00 гача ёки кечки 17:00 дан кейин салқин вақтларда ташкил этиш.
Кечиктириб бўлмайдиган ишларда:
меҳнат ва дам олишнинг махсус режимини жорий этиш;
иш вақтини қисқартириш;
ходимларни сояли дам олиш жойлари, ичимлик суви, шахсий ҳимоя воситалари ва биринчи тиббий ёрдам воситалари билан таъминлаш.
Юқори ҳарорат шароитида ишлаётган ходимларнинг соғлиғи устидан доимий назорат ўрнатиш, аҳволи ёмонлашган тақдирда уларни дарҳол ишдан озод қилиш ҳамда зарур тиббий ёрдам кўрсатиш.
Эслатма: Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш ҳамда ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи меҳнат шароитларини юзага келтириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.