Мазкур веб-сайт Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистоннинг статистик маълумотларидан маҳаллий ва хорижий даражада фойдаланиш учун кўплаб қулайлик ва афзалликларга эга.

Сайтда Давлат статистика қўмитаси томонидан тайёрланган статистик маълумотлар, ойлик, чораклик, йиллик пресс-релизлар, докладлар ҳамда статистик нашрлар, фото материаллар, видеоролик ва бошқа фаолиятга оид қизиқарли янгиликлар жойлаштириб борилади.

Ахборот технологияларининг замонавий талабларга мос равишда ишлаб чиқилган янги кўринишдаги веб-сайт new.stat.uz манзилида жойлашган ва тест режимида ишга туширилди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Шунингдек, хабарда ушбу сайтга барчани таклиф қилиб, веб-сайт бўйича таклиф ва мулоҳазаларни depit@stat.uz электрон манзилига йўллашини сўрайди.