Бу ҳақда Молия вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи" бюллетенида маълум қилинди

Давлат қарзининг камайиши асосий қарз тўловларининг амалга оширилиши ҳамда давлат қарз портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланади.

Масалан, январь-март ойларида Япония иенаси АҚШ долларига нисбатан 6,1%га қадрсизланган. Ўзбекистон давлат ташқи қарзлари портфелида эса иенанинг улуши 11%ни ташкил этади.