Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради.
Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади. Ҳар бир вазирнинг сиёсий мақоми, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги масъулияти оширилади.
Бунга мос равишда жавобгарлиги ҳам кучайтирилади. Уларга аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун етарли ваколат ва маблағ берилади.
Вазирликлар фаолиятида очиқлик, қонунийлик, натижадорлик ва сифат асосий мезон бўлади», — Президент.