“Давлатобод” электр таъминоти корхонаси 40 мингга яқин маиший истеъмолчи, 1,5 мингга яқин турли соҳалардаги улгуржи истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш бўйича хизмат қилади. 

Шунингдек, ҳудудда 5 та кичик саноат зонаси, туризм маскани — “Афсоналар водийси”,  намунали кўп қаватли уйлар, “Namangan Square” ва “Namangan smart city” каби истиқболли лойиҳалар мавжуд.

“Давлатобод” электр таъминоти корхонаси 6-кичик туман, Хотира кўчаси, 4-уйда жойлашган.