Ушбу кўргазмалардан бири "Даврларга тобе бўлмаган мерос" номи остида ўтказилди ва музейларимизда сақланаётган нодир ва ноёб осори-атиқалар намойиш этилди.

Юртимиз тарихи давомида бир қатор тамаддунлар ривожига гувоҳ бўлган. Шу боисдан Ўзбекистон музейларида кўплаб ноёб буюмлар сақланади. Кўргазмада турли асрларга оид 400 дан ортиқ артефактлар намойишга қўйилди.

Мазкур осори-атиқалар ХV асрдан то бизнинг замонамизгача бўлган даврга оид бўлиб, экспозисияда Ўзбекистондаги санъат, амалий санъат ва тарих музейлари, шунингдек «Афросиёб» номли Самарқанд тарихи музейи, Термиз археология музейи ҳамда Қадимги Хоразм музейи тўпламлари намойиш қилинмоқда.

Айниқса кўргазма павилъонларида ҳавола этилаётган қадимги тақинчоқлар, қўл меҳнати намуналари, миллий матолар ва бошқа ашёлар меҳмонларнинг диққат-эътиборини жалб этмоқда.

Мазкур кўргазма 2-декабргача давом этади ва унга кириш бепул қилиб белгиланган.