Унда ёш киноижодкорларнинг "Дебют" танлови учун тақдим этган кинолойиҳалари кўриб чиқилмоқда.
Тақдим этилган лойиҳалар асосан оилавий ва ижтимоий мавзуларда бўлиб,10 баллик тизимда баҳоланади.
Ушбу жараёнда лойиҳа муаллифларининг ўзлари ҳам иштирок этишмоқда. Ҳар бир тақдимот ҳайъат аъзолари томонидан ўрганилиб, иштирокчилар учун лозим бўлган таклиф ва тавсиялар бериб борилмоқда.
Танлов натижалари "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилинади.