Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов раҳбарлик қилади.

Тадбир кун тартибидан Ўзбекистон-Ҳиндистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга оид долзарб масалалар ўрин олган.

Олий даражада аввал эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, шунингдек, савдо, саноат кооперацияси, «яшил» тараққиёт, инновацион ва рақамли технологиялар, транспорт-логистика, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳудудлараро ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Маслаҳатлашувлар давомида халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилади.