Мавсумда 30 гектар ерда “оқ олтин” етиштирган миришкорлар уйган пахта хирмони 120 тоннадан ошди. Далаларда ҳосил чўғи мўл. Фермер ҳисоб-китобларига кўра, гектарлар ҳосилдорлиги 50 центнерга етказилади.
Фермер зиммасига олган мажбуриятни баржарди. Аммо унга осонлик билан эришгани йўқ. Унинг замирида бедорлик, машаққатли меҳнат, изланиш завқи турибди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пахтачиликдан кўриладиган даромад миқдори 300 миллион сўмдан ошди.
Шунингдек, тумандаги “Баркамол Мурод авлод” фермер хўжалигида ҳам режа бажарилди.
Расулжон КАМОЛОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири