Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига кўра ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам – 30-31 август ҳамда 1 сентябрь кунлари (3 кун) дам олади.
Хусусан:
30 август (якшанба) – календар бўйича дам олиш куни; 31 август (душанба) – 29 август (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни; 1 сентябрь (сешанба) – ишланмайдиган байрам куни.
29 август — шанба 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.