Тадқиқот давомида мутахассислар нерв ҳужайраларининг ташқаридаги пуфакчаларига (екзосомалар) эътибор қаратишди. Ҳайвонлар моделидан фойдаланиб, олимлар нейронлар орасидаги алоқа учун зарур бўлган PSD-95 ва VGLUT-1 оқсилларини ташиш учун экзосомалардан фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.
Шу мақсадда ҳужайрадан ташқаридаги пуфакчалар ультрацентрифугалаш ва хроматография ёрдамида ажратилган. Тадқиқот тажриба субъектларида синаптик қайишқоқлик ва нейрон сигнал йўллари яхшиланганини кўрсатди, деб хабар беради lenta.ru.