Тадқиқот давомида 70 ёшдан ошган ўн мингдан ортиқ иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Когнитив қобилиятларини мунтазам равишда машқ қилдираган субъектларнинг бошқа севимли машғулотлари билан шуғулланадиган тенгдошларига қараганда келажакда деменция касаллигига чалиниш эҳтимоли 9-11 фоизга камроқ экани маълум бўлди. Янги билим ва кўникмаларни ўрганиш, кроссвордларни ечиш, шахмат ўйнаш ва компьютердан фойдаланиш самарали севимли машғулотлар сирасига киради.

Тикувчилик, тўқувчилик, расм чизиш ва китоб ўқиш билан машғул бўлганларда нейродегенератив касаллик хавфи атиги етти фоизга камайди, деб хабар беради lenta.ru.