Хусусан, Денов туманидаги Лочин маҳалласида 384 та хонадонга мўлжалланган тўртта 16 қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди.
Массивда жорий йилда яна 450 хонадонга мўлжалланган саккизта 7, 9, 12 ва 14 қаватли замонавий уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, тумандаги “Нурли манзил” маҳалласида қад ростлаётган 180 хонадонли 6 та беш қаватли турар-жой биносида сўнгги қурилиш ишлар якунланмоқда.