“Агар мендан энг фойдали сабзавот нима деб сўрашса, жавоб – карам! деди у.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, карам аскорбин кислотаси, фолат, озиқ-овқат толаси ва олтингугурт бирикмалари, масалан, индол-3-карбинолга бой. “Агар карам тузланган бўлса, у ҳолда пробиётик бактерияларига ҳам!”, деб таъкидлади Гинзбург.
Юқорида айтилганларнинг барчаси туфайли бу сабзавот яллиғланиш ва турли шишларга қарши курашиш хусусиятларига эга, барча ёшга боғлиқ касалликларни, шу жумладан, қандли диабет ва атеросклерозни олдини олишда самара беради.
Диетологнинг айтишича, карамни мунтазам истеъмол қилиш йўғон ичак ва тўғри ичак саратони келиб чиқиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради.
Гинсбург карамнинг паст калорияли маҳсулот эканлигини қўшимча қилди: 100 граммда фақат 10-15 калория бор.
“Демак, бу хушбичим, ёш ва соғлом бўлишни истаган ҳар бир кишининг кундалик рациони учун идеал маҳсулот”, дея қайд этди у.