Чархин қўрғонидаги «Динамо» футбол мактаби майдонида ўтган баҳсда Ҳаким Фузайлов шогирдлари Асрор Алиқулов бошчилигидаги Ғузор клубига мағлуб бўлишди – 0:2.

Про лига. 9 март (сешанба)
«Динамо» - «Шўртан» - 0:2
Голлар: 70, 85.

«Динамо»: Арслон Аҳроров, Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Дмитро Сидоренко, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Тимур Ҳакимов, Жамшид Ҳасанов, Сирож Мелиев, Сардор Эминов, Михайло Удод.

Захирадан майдонга тушганлар: Ғолиб Сарибоев, Ислом Шарипов, Ҳумоюн Шербўтаев, Акмал Козимов, Темур Исмоилов, Шоҳрух Абдураҳмонов. 
Четлатиш: Шоҳрух Абдураҳмонов, 65.

Эслатиб ўтамиз, Про лига янги мавсуми 22 март кунидан бошланади. Турнирга 12 март куни қуръа ташланади.