Федерал порталда эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, ташаббуснинг мақсади сотувчилар ва ноширларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир, деб ёзади РИА Новости ўз саҳифаларида.

Ҳужжатда, шунингдек, айрим товар турларини сотишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича таклифлар рўйхати келтирилган. Уларнинг баъзилари учун амалдаги қоидаларга нисбатан талаблар сони камайтирилган. Шундай қилиб, лойиҳа савдо майдончасида трикотаж буюмлар, тикувчилик, мўйна буюмлар, эркаклар, аёллар ва болалар пойафзалларини алоҳида жойлаштириш талаб этилмайди. Шу билан бирга сотувчи ҳанузгача мижозга кийим кийиб олиш учун шароит яратиб беришга мажбурдир.

2021 йил январдан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги талабларни ўз ичига олган бир қатор лойиҳалар ўз кучини йўқотади. Савдо ва саноат вазирлиги савдонинг турли форматларини ҳисобга олган ҳолда чакана савдо қоидалари бўйича лойиҳани ишлаб чиқди.