Тадбирда фуқаро Ш.С. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, 100 қути “Гепарен-белмед” ва 600 қути “Клексан” номли дори воситаларини фуқаро Д.га 134,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.