Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.Х. ва И.У.лар олдиндан тил бириктириб, пандемия шароитида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиб даромад орттириб қолиш мақсадида, харидор С.га Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган “Lianhua Qingwen Jiaonang” номли 1 200 қути дори воситасини ҳар бир қутисини 86,1 минг сўмдан ҳисоблаб, 6 500 АҚШ доллари ва 37 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х. ва И.У.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.