Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган Б.А. фуқаро А.Х.га 170 қути “Rocuronium Rompharm” номли дори воситасини 144,5 сўмга дорихонадан ташқарида сотган вақтида ушланиб, ундан яна умумий баҳоси 108,4 млн сўмлик 230 қути дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-12-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий жиҳозларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.