Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ю. дори воситаларини дорихонадан ташқарида реализация қилиш мақсадида жами 7 300 қути “Heparin Sodium Injection” дори воситасини 15 417 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.